Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Халқимизнинг муқаддас қўшиғи

2014-12-09 12:49
|

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 22 йил тўлди. Давлатимиз мадҳияси халқимизнинг бош қўшиғи сифатида дунё бўйлаб баралла янграмоқда. Бу қўшиқ бизнинг ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва кам бўлмаслигимизнинг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямиз кўнглимиздан чуқур жой олган. Уни ҳар гал тинглаганимизда вужудимизда сирли ҳаяжон уйғонади, томирларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат, истиқлолга шукроналик туйғулари жўш уради. 
Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт. 
Мадҳиямизда тарихимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, шунингдек, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний мезонлар тараннум этилган. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги учун амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари унинг жарангдор сатрлари замирида мужассам.

Миллий мадҳиямиз Президентимизнинг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг давлат раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, юртимизда ўтаётган умумхалқ байрамларида, йирик халқаро анжуманлар, тинчлик ва дўстлик келишувларида, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақалар шоҳсупасининг энг баланд поғонасига кўтарилганда баралла янграмоқда. 

Жамиятда юксак маънавий фазилатларни камол топтириш, миллий мафкурани шакллантириш, ёш авлодни бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда мадҳиямиз алоҳида ўрин тутади. 
– Мадҳиямизни ўқувчиларнинг нафақат ёдлашига, балки унинг ҳар сатридаги ғурурбахш маънони қалбларига сингдиришга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди Зангиота туманидаги 44-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Меҳрибон Чориева. – Зеро, юксак ватанпарварлик туйғусини мужассам этган мадҳиямиз ёш авлодни элу юртга муҳаббат, садоқат ва ифтихор руҳида тарбиялашга хизмат қилади. 
Давлат мадҳияси даъваткор кучга эга. У халқ ва миллатни бирлаштириш, инсонларни янги-янги зафарларга ундашда муҳим аҳамият касб этади. 
... Ҳар тонгни мадҳиямиз садолари билан қарши оламиз. Қалбимизда янги кунга, истиқлолга ва бугунги тинч-осойишта ҳаётимизга шукроналик, келажакка қатъий ишонч туйғуси жўш уради. 

 

Манба: uza.uz сайтидан олинди.

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 2 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато