Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Байрам сайли давом этмоқда

2015-01-07 10:24
|

Байрам сайли давом этмоқда

 

Президентимиз Ислом Каримов Янги йил байрами муносабати билан халқимизга йўллаган табригида таъкидлаганидек, бутун халқимизнинг машаққатли меҳнати, мардлиги ва матонати, бағрикенглиги, бир оила бўлиб яшаётгани, қисқача айтганда, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва меҳр-оқибатлилик туйғуси нақадар катта бойликдир.

Юртимизнинг барча ҳудудида кўтаринки руҳда ўтаётган Янги йил шодиёналарида иштирок этаётган ҳар бир юртдошимиз бунга яна бир бор катта ишонч ҳосил қилмоқда. Пойтахтимизнинг Хадра майдонига ўрнатилган арча атрофида ҳам байрам сайли қизғин давом этмоқда.

Байрам тантаналари учун барпо этилган саҳнада Ўзбекистон ёшлар театри актёрлари ижросидаги “Ғаройиб воқеа” номли театрлаштирилган томоша кичкинтойларга катта қувонч улашмоқда. Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси ансамбль ва хонандалари, театр ва цирк санъати усталари, таниқли санъаткорлар, ёш ижрочилар, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваториясининг иқтидорли талабалари ўзларининг ранг-баранг бадиий-мусиқий дастурларини тақдим қилмоқда. Оила аъзолари, дўстлари, фарзандлари билан келган кексаю ёшнинг дилида шундай муборак, фараҳбахш кунларга етказганига шукроналик туйғуси жўш урмоқда.

– Набираларим қишки таътилни мароқли ўтказиши учун Янги йил тантаналарига келдик, – дейди фарғоналик Ҳуррият Исаева. – Уларнинг шод-хуррамлигини кўриб қалбим фахр-ифтихорга тўлди. Бу Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган баркамол авлодни вояга етказиш, Ватанимизни ҳар томонлама обод қилиш, тинч ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг самараси, албатта.

Байрам тантаналарида она юртимиз, истиқлолимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янграмоқда. Улкан арча атрофида Қорбобо, Қорқиз, эртак қаҳрамонлари болаларни рақсга, топқирлик, зукколик, зийракликка чорловчи қувноқ ўйинларга таклиф этмоқда. Кичкинтойларнинг беғубор кулгуси байрамга янада завқ, жўшқинлик бағишлаётир.

– Байрам томошалари, айниқса, цирк усталари иштирокидаги ўйинлар менга жуда ёқди, – дейди Олмазор туманидаги 249-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдураҳмон Комилов. – Укам билан аттракционларда мириқиб ўйнадик, топқирлик баҳсида қатнашдик. Бу мактабимизда ўтказиладиган “Билимлар беллашуви”да фаол иштирок этишимга, ўқув йилини янги куч билан, кўтаринки руҳда ўтказишимга ёрдам беради.

Янги йил шодиёналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ҳам давом этмоқда. Байрам тадбирлари давомида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

 

Манба: uza.uz сайтидан олинди.  

Discussion

Add new comment

Filtered HTML

  • Web page addresses and e-mail addresses turn into links automatically.
  • Allowed HTML tags: <a> <em> <strong> <cite> <blockquote> <code> <ul> <ol> <li> <dl> <dt> <dd>
  • Lines and paragraphs break automatically.

Plain text

  • No HTML tags allowed.
  • Web page addresses and e-mail addresses turn into links automatically.
  • Lines and paragraphs break automatically.
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 3 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато