"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси томонидан 2018 йилда кункурс ва тендерлар ўтказиш режаси
2018 йил I чорак | 2018 йил II чорак | 2018 йил III чорак | 2018 йил VI чорак |
режалаштирилмаган | режалаштирилмаган | режалаштирилмаган | режалаштирилмаган |
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ишбилармон ва тадбиркорлар учун танлов эълон қилади.
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини ўз тизимга қабул қилиш бўйича ишбилармон ва тадбиркорлар учун танлов эълон қилади.
Уюшма тизимига қабул қилинадиган корхоналарга қўйиладиган талаблар:
- мева-сабзавот сақлашга иқтисослаштирилган омборхоналари ва замонавий услубдаги совуткичли сиғимнинг мавжудлиги;
- мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлашга мўлжалланган ҳамда замонавий технологиялар асосида ташкил этилган цехилари мавжудлиги;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспортга чиқариш имкониятлари;
-корхонанинг умумий фаолияти ва омборхоналарнинг хозирги кундаги ҳолати бўйича фотолавҳалар;
-молиявий фаолиятга доир маълумот;
Танловда иштирок этувчи корхоналар томонидан юқорида келтирилган талаблар асосида маълумотларни Уюшманинг info@uzsavdo.uz, uzsavdo@exat.uz электрон почталари ёки Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 25 уй (почта индекси 100021) манзилларига юборишлари мумкин.
Танлов бўйича Ахмаджонов Неъматжон Тоиржанович 239-49-00, Холматова Елена Шавкатовна 244-22-71, Миркомилов Мирзоҳид Мирвосилович телефон рақамлари орқали мурожаат этиш ҳамда қўйимча маълумот олиш тавсия этилади.
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 27 KB |
![]() | 23.5 KB |