“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибига ишбилармон ва тадбиркорларни қабул қилиш учун танлов эълон қилади.
“Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини уюшма таркибига қабул қилиш бўйича ишбилармон ва тадбиркорлар учун танлов эълон қилади.
Уюшма тизимига қабул қилинадиган корхоналарга қўйиладиган талаблар:
- мева-сабзавот сақлашга иқтисослаштирилган омборхоналари ва замонавий услубдаги совутгичли сиғимнинг мавжудлиги;
-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспортга чиқариш имкониятлари;
-корхонанинг умумий фаолияти ва омборхоналарнинг ҳозирги кундаги ҳолати бўйича фотолавҳалар;
-молиявий фаолиятга доир маълумот;
Танловда иштирок этувчи корхоналар томонидан юқорида келтирилган талаблар асосида маълумотларни Уюшманинг info@uzsavdo.uz, uzsavdo@umail.uz, uzsavdo@exat.uz электрон почталари ёки Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 25 уй (почта индекси 100021) манзилларига юборишлари мумкин.
Танлов бўйича Ахмаджонов Неъматжон Тоиржанович 239-49-00, Холматова Елена Шавкатовна 239-11-70 телефон рақамлари орқали мурожаат этиш ҳамда қўшимча маълумот олиш тавсия этилади.
Файл | Хажми |
---|---|
![]() | 26 KB |