Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Мутахассислар учун амалий семинар

2017-06-19 14:40
|

Наманганда “Электрон ҳукумат” тизими доирасида жорий этилган “Лицензия” ахборот тизимлари комплексида ишлаш масаласига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот-технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туман ҳокимликларининг лицензияловчи ва рухсат берувчи комиссияси котиблари иштирок этди. 

Президентимизнинг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. 

– Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқлар ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди вилоят ҳокимлиги компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси раҳбари Бахтиёр Охунбобоев. – Жумладан, “Электрон ҳукумат” тизими ва мазкур дастур доирасида “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси яратилиши бу борадаги энг муҳим қадамлардан бири бўлди. Вилоятда мазкур тизим мажмуасида алькоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш, нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш билан шуғулланиш учун ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома ва лицензияларни киритиш каби ишлар якунига етказилди. Қолган лицензия фаолияти турлари, хусусан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича рухсатнома бериш ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ва нотўғри фойдаланилган ерларни қайта рекультивация қилиш учун рухсатнома ва лицензиялар реестрини электрон шаклда киритиб бориш устида амалий ишлар давом этмоқда. 

Семинар иштирокчиларига ана шу жараён асосида “Лицензия” ахборот тизимлари комплекси реестрига киритиш тартиб ва қоидалари амалий тарзда кўрсатиб берилди. 

– Бугунги семинар “Электрон ҳукумат” тизимида ишлаш борасидаги амалий билим ва кўникмамизни янада мустаҳкамлади, – дейди “Ўздавнефтгазинспекция” Наманган вилояти бўлими бошлиғи Дилшод Жўрабоев. – Лицензиялаш тизимининг жорий этилиши мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, айниқса, тадбиркорлар учун ҳам қулайликлар яратди. Айни пайтда вилоятда фаолият кўрсатаётган 160 дан зиёд автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси, 15 мой алмаштириш пункти ҳақидаги лицензиялаш реестри маълумотлар базаси шакллантирилди. 

Тадбирда янги тизим бўйича атрофлича фикр алмашилди, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди. 

 

Манба: uza.uz сайтидан олинди.

 
 
Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 1 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато