Белгиланган матнни эшитиш учун босинг
Welcome to Statistika qo'mitasi   Click to listen highlighted text! Welcome to Statistika qo'mitasi Powered By GSpeech
  • А
  • А
  • А
  •      

Марказий девон раҳбарияти

2018-12-20 12:32
|

"ЎЗБЕКОЗИҚОВҚАТЗАХИРА" УЮШМАСИ РАҲБАРИЯТИ

 

УЮШМА РАИСИ -   ФАЙЗИЕВ  ЗАФАР  ОМОНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-49-71, 239-10-03, 244-60-66 (факс)

Қабул кунлари: Душанба 8-00 дан 11-00 гача

                       

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: uzsavdo@umail.uz, info@uzsavdo.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1945 йил  Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Партиявийлиги - Халқ демократик партияси аъзоси

Давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги

-1995 йил "Ўзбекистон  Республикаси хизмат кўрсатиш соҳасида хизмат кўрсатган ходим"

-2001 йил "Меҳнат  шуҳрати" ордени

-2011 йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик  нишони

Тамомлаган:

1972  йил Тошкент  халқ хўжалиги институти (сиртқи)

2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)

1963 йилдан савдо соҳасида иш фаолиятини бошлаган.

2016 й. - ҳ.в.- "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда унга юклатилган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамасига соҳани барқарор ривожлантириш, ушбу соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, жумладан, унинг тармоқларини модернизациялаш, техник жиҳатдан янгилаш, уларни рўёбга чиқариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифлар киритади, уларга тақдим этилаётган ҳужжатлар, маълумотнома, хат ҳамда Уюшманинг молиявий ва бошқа ҳужжатларини имзолайди.

Вазирликлар, компаниялар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар билан республика миқёсидаги соҳага оид кенг кўламли, истиқболли долзарб масала-муаммоларни   ҳамкорликда   кўриб   чиқиб,   уларни   ҳал   қилиш   юзасидан тааллуқли юқори ташкилотларга аниқ тизимли тадбирларни ўз ичига олган таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан Уюшма ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

 

 

 

РАИС ЎРИНБОСАРИ - АХМАДЖОНОВ НЕЪМАТЖОН ТАИРЖАНОВИЧ

Телефон рақами: (0 371)  239-49-00, 244-60-66 (факс)

 

Қабул кунлари: Чоршанба, Жума 8-00 дан 11-00 гача

"E-хat" манзили: uzsavdo@exat.uz

Корпоратив электрон манзили: uzsavdo@umail.uz, info@uzsavdo.uz

web-site: uzsavdo.uz

 

1970 йили Тошкент шаҳрида туғилган.

Миллати - ўзбек

Маълумоти - олий

Давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги

-2006 йил "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига – 15 йил"  эсдалик нишони 

Тамомлаган:

1994 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт  университети (кундузги)

2005 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Олий бизнес мактаби-магистр

2016 й - ҳ.в. -  "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмасининг "Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарлари билан олис ва бориш қийин ҳудудлардаги аҳолини барқарор таъминланишни ташкил қилиш бошқармаси" бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Амалга оширадиган вазифалари:

Лавозимига кўра, Озиқ-овқат товарлари ва мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида унинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади.

Раис ўринбосари сифатида Бошқарув мажлисларига тайёргарликни ва Уюшма ижро этувчи аппарати ташкилий ишларини бошқаради, барча ходимлар томонидан ижро интизомига қатъий риоя қилинишини ҳамда Уюшма йиғилишларида берилган топшириқларнинг бажарилиши бўйича назоратни ташкил қилади.

Уюшмага аъзо бўлган ҳудудий улгуржи савдо базаларининг озиқ-овқат товарлари, мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, сотиш фаолиятига доир ишларни мувофиқлаштириш; улар билан озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўрта ва узоқ муддатли шартномавий савдо алоқаларини ўрнатиш, чакана савдо корхоналари, айниқса қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудларда жойлашган корхоналарни озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашни ташкил этиш; озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва савдога етказиб бериш бўйича асосли буюртмаларни ишлаб чиқиш; мева-сабзавот, картошка маҳсулотларини фермер ва деҳқон хўжаликларидан харид қилиш, сақлаш ва қиш-баҳор мавсумида аҳолини барқарор таъминлашни ташкиллаштириш; ҳудудий улгуржи базалар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилишини мувофиқлаштириш; Қонунлар, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, озиқ-овқат маҳсулотларига оид меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар ва таклифлар тайёрлаш ишларига раҳбарлик қилади.

 

 

 

Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, сичқонча билан белгилаб, администраторни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Об-ҳаво

Все о погоде - Pogoda.uz

Валюталар қурси

Онлайн фойдаланувчилар

Мехмонлар: 6 та

Электрон хизматларимиз хақида фикрингиз?

Охирги ўзгартириш киритилган сана:

17.12.2021 15:30
Матндаги хато